Муроджон Холмуродов: Олимпиаданинг қолдирилишига ижобий қарайман

Хабарингиз бор, жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Олимпия ўйинларининг бир йилга қолдирилиши ҳақидаги хабар барча спорт жамоатчилигининг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Биз фурсатдан фойдаланиб, Токио Олимпиадасига йўлланма олган велоспортчимиз Муроджон Холмуродов билан боғланиб, унинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

–  Токио Олимпиадасининг қолдирилишига қандай қарайсиз?
–  Дунё бўйлаб кечаётган пандемия туфайли Олимпиада 1 йилга кечиктирилди. Бу Олимпия ташкилотчиларининг ҳар томонлама ўйлаб қилинган ташаббусидир. Биринчи ўринда спортчилар, иштирокчилар, қолаверса, сайёҳларнинг соғлиғи. Қолаверса, инсониятни ташвишга солаётган вирус янада авж олишининг олдини олиш бўйича бундай қарор қилинган.

Олимпия ўйинларини қабул қилаётган ҳар қандай давлат нафақат спорт соҳасида эришган муваффақиятлари, балки мамлакатнинг иқтисодий имкониятларини, нималарга қодирлигини, туристик салоҳиятининг ривожланганлиги, инновацион технологияларининг қай даражада тараққий этганлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Қолаверса, мусобақанинг чет эл сайёҳларисиз ўтиши мумкинлигини инобатга ҳолда Олимпиаданинг қолдирилишига ижобий қарайман.

–  Бу спортчиларнинг тайёргарлигига қандай таъсир ўтказади?
–  Ҳозир бутун дунё бўйлаб барча спорт тадбирлари тўхтатилган. Атлетлар машғулотларни ҳеч қандай мусобақасиз ўтказишяпти. Бунинг натижасида спорт формасига кириш жуда қийин масала. Шунга қарамасдан машғулотларни давом эттиряпмиз. Яқин вақт ичида ҳамма нарса ўз изига тушиб кетишига ишончим комил.

–  Энди Олимпиадага тайёргарлик бўйича янги режа тузсангиз керак. У тахминан қандай бўлади?
–  Дастлабки режа йилни кўтаринки кайфиятда якунлаб олиш. Олимпия ўйинларидаги иштирокимиз профессионал спортчилар билан ўтишини инобатга олган ҳолда, инвентарларимизни ҳам шунга мос даражада тайёрлашимиз, натижаларимизни ҳам яхшилаб боришимиз талаб этилади. Энди машғулотлардаги асосий тайёргарлик шу жиҳатлар асосида бўлади. Давлатимиз ва спортимиз раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан бу режаларимизни кўнгилдагидек амалга оширамиз, деган умиддаман.

Ўқилган: 247
UFF.uz Спорт Велоспорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элнур Абдураимов – Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги лицензиати
17:24
“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остидаги мамлакатимизда «спорт ойлиги» бошланди
12:43
Пара-сузувчиларимиз ўқув-машғулот йиғинини Беларусда ўтказишмоқда
07:08