Гвардиола коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро ажратди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола коронавирус билан курашишда ёрдам беришга қарор қилди.

Каталониялик мутахассис Барселона тиббиёт бирлашмасига 1 миллион евро хайрия қилди. Ушбу маблағ талаб ортиб бораётган шароитда коронавирус билан курашиш учун материаллар ва санитария-техник воситаларни сотиб олишга сарфланади.

Испанияда қарийб 40 минг киши коронавирус касаллигига чалинган. 2800 киши вафот этган.

Ўқилган: 366
Коронавирус Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” Тодибони ижарага бериб юбормоқчи
02:35
Нидерландия чемпионати ҳам қолдирилди
11:35
“Лестер”га “Ювентус” футболчиси керак
21:22