"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурарлари кимлар бўлган?

Жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионати турли мавсумларида энг яхши тўпурари кимлар бўлгани билан сизларни таништириб ўтамиз.

1992 йилдан буён ҳар мавсум "Пахтакор" тўпурарлари орасида ҳужумчилардан ташқари ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар ҳам бўлган. Миржалол Қосимов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов ва Дилшод Шарофетдинов ярим ҳимоячилар орасида бўлса, Гочгули Гочгулиев ҳимояда ўйнашига қарамасдан 2002 йил 14 бор рақиб дарвозаларини ишғол этишга эришган. Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Солиев саналади. У 2005 йилги мавсумда 29 тўп киритишга муваффақ бўлган. Душан Савич ва Дилшод Шарофетдинов бир мавсумда энг кам гол билан жамоамиз тўпурарларига айланган - 7тадан гол.

Игорь Сергеев жами 4 марта "Пахтакор" тўпурарига айланиб, бу борада рекордчи ҳисобланади. Игорь Шквирин эса 3 бор жамоамизда мавсум тўпурари бўлган. Шуҳрат Мақсудов, Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрих ҳисобида 2 мартадан тўпурарлик мавжуд. Охирги икки мавсумда хорижлик футболчилар Тиаго Безерра ва Драган Черан голеадорга айланиб, Гочгулиевнинг натижасини такрорлашди.

1992 - Валерий Кечинов, 24 гол
1993 - Шуҳрат Мақсудов, 15 гол
1994 - Шуҳрат Мақсудов, 14 гол
1995 - Равшан Бозоров, 17 гол
1996 - Дилмурод Назаров, 13 гол
1997 - Азамат Абдураимов, 13 гол
1998 - Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин, 22 гол
1999 - Игорь Шквирин, 17 гол
2000 - Игорь Шквирин, 20 гол
2001 - Неъматилло Қуттибоев, 16 гол
2002 - Гочгули Гочгулиев, 14 гол
2003 - Зайниддин Тожиев, 13 гол
2004 - Леонид Кошелев, 12 гол
2005 - Анвар Солиев, 29 гол
2006 - Сервер Жепаров, 18 гол
2007 - Александр Гейнрих, 16 гол
2008 - Зайниддин Тожиев, 17 гол
2009 - Одил Аҳмедов, 16 гол
2010 - Александр Гейнрих, 11 гол
2011 - Душан Савич, 7 гол
2012 - Темурхўжа Абдуҳолиқов, 13 гол
2013 - Дилшод Шарофетдинов, 7 гол
2014 - Игорь Сергеев, 11 гол
2015 - Игорь Сергеев, 24 гол
2016 - Игорь Сергеев, 11 гол
2017 - Игорь Сергеев, 13 гол
2018 - Тиаго Безерра, 17 гол
2019 - Драган Черан, 23 гол

Ўқилган: 827
Пахтакор Тўпурарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Динамо" Тошкентда навбатдаги назорат учрашувини ўтказди
18:37
Акром Комилов сизларни уйда қолишга чорлайди!
09:02
Мухлислар бугун дебютант клуб иштирокидаги ўйин ва Тошкент вилояти дербисига гувоҳ бўлишади
09:07