Футболчилар карантин пайти нималар билан банд? ("ИнтерФутбол" блоги)

Бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланган коронавирус эпидемияси Европанинг топ-чемпионатларига таъсир кўрсатиб, футболчиларни кутилмаган «таътил»га жўнатди.

Хўш, бундай пайтда миллионлар ўйинининг таниқли вакиллари нималар билан бандлар? Албатта, уларда жисмоний ҳолатларини сақлаб туришнинг ўзига хос услублари бор. Бундан ижтимоий тармоқдаги саҳифалар дарак бериб турибди.

Айнан қандай усуллар ҳақида гап бораётганини қуйидаги фотожамланма орқали билиб олишингиз мумкин.

Серхио Рамос формани сақлаб қолиш илинжида. «Реал» сардори югуриш йўлакчасини «қийнаяпти»

Испания чемпионатидаги танаффусдан унумли фойдаланган Артуро Видаль ўзини баскетболчи ролида синаб кўрди

Алекс Окслейд-Чемберлен ажойиб тарзда рақсга тушди. Афтидан, футболчи Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишганидан унчалик хафа эмас

Лоренцо Инсинье ўзининг вокал бўйича иқтидорини намойиш этди

Коронавирусга йўлиққан Душан Влахович тушкунликка тушмай, шуғулланишда давом этмоқда

Марк-Андре тер Штеген машғулотларни тўхтатмаган, футбол инвентарлари — «Барселона» киперининг яқин дўстлари

Жорди Альба вақтини ўғли билан ўтказмоқда. Болакай отасига тўпурарлик салоҳиятини намойиш этди

Маттейс Де Лигт машҳур флешмобга қўшилиб, ҳожатхона қоғози билан оёқлари ёрдамида жонглёр кўрсатди

Карим Бензема карантинни ёмон кўришини тан олди. У нима билан шуғулланишни билмаяпти

Шкодран Мустафи оёқлари билан ишлаётган бўлса ҳам, қўлларини ювишни унутмайди

Лионель Месси вақтини фарзандлари даврасида ўтказмоқда

 

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

Ўқилган: 509
Блоглар Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дмитрий Михайлович блогида. ОФК мураббийлик лицензияларининг чўзилиши
03:42
Ўзбекистон футболи "кемаси"нинг лоцманлари ("ИнтерФутбол" блоги)
07:41
Месси "Барселона"дан кетмоқчи?! (Barcafans.asia блог)
05:01