Тезкор штаб сузувчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди

МОҚ ҳузурида тузилган тезкор штаб Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакиллари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришда давом этмоқда. Бугун МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида бўлди. Ушбу интернатининг сув ҳавзаси сузиш ва пара-сузиш бўйича терма жамоаларимизнинг Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун марказ этиб белгилаб олинган.

Айни пайтда сузувчиларимиз карантин ҳолатида якка тартибда шуғулланишмоқда. Яқин вақт ичида барча вакилларимиз ушбу ҳавзада навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлашади. Ташриф давомида тезкор штаб вакиллари сув ҳароратининг меъёри, ошхона ва ётоқхоналарнинг санитарик ҳолатини диққат билан кўздан кечириб, тегишли кўрсатмаларни беришди.

Ўқилган: 208
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Элнур Абдураимов – Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги лицензиати
17:24
“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остидаги мамлакатимизда «спорт ойлиги» бошланди
12:43
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби жангга бир неча соат қолганда ўзгарди
04:14