Беларуссия чемпионати коронавирус туфайли тўхтатилмайдиган бўлди

Беларуссия футбол федерацияси матбуот котиби Александр Алейник Беларуссия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилмаслигини маълум қилди.

"Федерация томонидан чемпионатни давом эттириш қарор қилинди. Ўйинлар мухлислар билан бирга давом эттирилади. Бизнинг раҳбарияти доимий равишда соғлиқни сақлаш вазирлиги билан алоқада бўлиб турибди. Вазият мусобақани тўхтатиш учун унчалик оғир эмас.

Расмий маълумотларга кўра 81 та одам касалланган ва уларнинг 22 таси соғайди. Демак 50 тадан кўп одам ҳаста бўлиб турибди. Иккинчи тур 27 март куни бошланади. Мавсумни давом эттирамиз.

УЕФА чемпионатни тўхтатишни маслаҳат бермади. Катта бир видеоконфереция бўлди ва у ержа ички чемпионатлар бўйича қарорни федерациянинг ўзига ҳавола қабул қилишни айтди", - дейди Алейник.

Ўқилган: 425
Европа футболи Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси коронавирусга қарши курашиш учун Каталония шифохонасига 1 млн евро маблағ берди
06:28
УЕФА чемпионатларни бошлаш учун учта санани кўриб чиқмоқда
06:23
Ройс Дортмунддаги кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 500 минг евро эҳсон қилди
13:19