“Бавария” Нойер ўрнига “Барселона” дарвозабонини олиб келмоқчи

“Бавария” “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда.

Diario Sport нашрининг хабарига кўра, “Бавария” Мануел Нойернинг ўрнини босиш учун тер Штегенни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Нойер “Бавария”нинг президенти Франс Беккенбауер билан кескин муносабатларга эга, бу Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни қийинлаштириши мумкин. Бу "Бавария"ни тер Штегенни сотиб олишга ундайди.

Кеча “Барселона” тер Штеген билан янги шартнома борасида келиша олмагани ҳақида хабар берилганди. Дарвозабон унга таклиф қилинган маош миқдоридан қониқмади.

27 ёшли дарвозабон ушбу мавсум Испания чемпионатида 26 та ўйинда 20 та гол ўтказиб юборди.

Ўқилган: 597
Бавария Мануэль Нойер Марк-Андре тер Штеген

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер” ёзда ПСЖ ҳимоячисини қўлга киритмоқчи
19:47
“Рома” Испания ёшлар терма жамоаси футболчисини сотиб олди
15:55
"Ювентус" шимолий кореялик футболчисини Қатарга сотиб юборди
13:19