
Бу йил ёзда бўлиб ўтадиган Токио-2020 ёзги Олимпиада ҳам қолдирилди. Бу ҳақида Япония бош вазири Синдзо Абэ расман маълум қилди.
Бу таклифни Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам қўллаб-қувватлади. Мазкур катта спорт байрами коронавирус туфайли келаси йилга қолдирилди.
Шу тариқа Олимпиада энди 2021 йилнинг ёзидан олдин бошланмайди.