
Опера қўшиқчиси - бутун дунёга машҳур санъаткор, шу билан бирга "Реал" Мадрид ишқибози Пласидо Доминго ҳам коронавирусга чалинди.
Бу ҳақида унинг ўзи Фейсбук саҳифасида маълум қилди.
"Бу ҳақида оммага айтишни ўзимнинг манъавий бурчим деб ҳисобладим. Ҳа, менинг тестим ижобий чиқди. Мен оилам билан карантиндамиз.
Ҳозирда ҳаммамиз теран ақл билан иш тутяпмиз. Аммо, менда қалтироқ аломатлари ва йўтал бошланган", - дейди 79 ёшли қўшиқчи.