"Бунёдкор" клуби Наврўз табриги

Муҳтарам ва ҳурматли юртдошлар! “Бунёдкор” футбол клуби Сизни ҳамда Сизнинг барча яқинларингизни 21 март – Наврўзи олам миллий байрамимиз билан самимий табриклайди-қутлайди!

Бутун Ўзбекистон халқининг ушбу анъанавий байрами — Наврўзи жаҳонни энг юқори кайфиятда, энг яхши кўрсаткичлар ила кутиб олишингизни ва айём кунларини аъло даражада ўтказишингизни тилаймиз!

Хонадонларимиздан файз ва қут-барака аримасин! Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин! Азизлар, фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, оилангизга эса тинч-фаровон ҳаёт ва равнақ тилаймиз!

Ҳурмат билан, “Бунёдкор” футбол клуби

Ўқилган: 1221
Байрам табриклари Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" ёшлар жамоаси "Бухоро" билан дуранг ўйнади
15:27
Бугун "Қўқон-1912" сўнгги назорат ўйини ўтказилади
10:05
Игорь Сергеев "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурарига айланди!
10:07