Рамос ва "Реал" янги шартнома борасида келиша олмаяпти

"Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос янги шартнома борасида келиша олмаяпти, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Манбанинг таъкидлашича, "Реал" клубида 32 ёшдан юқори бўлган ўйинчилар билан фақатгина 1 йилга шартнома тузиш бўйича қоида амал қилади. "Қироллик клуби" жамоа сардори учун ҳам ушбу қоидани бузмоқчи эмас, чунки бу кейинчалик яна такрорналиши мумкин. Рамос эса фақатгина бир йилга келишув имзоламоқчи эмас.

Рамос "Реал" клуби 2005 йили "Севилья" сафидан ўтган эди. Трансфер қиймати 27 млн еврони ташкил қилган. Жорий мавсум 33 йшли ҳимоячи Испания чемпионатининг 25та ўйинида иштирок этди (барчаси – асосий таркибда) ва уларда 5та тўп киритди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Ўқилган: 939
Испания чемпионати Реал Мадрид Серхио Рамос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Эспаньол” собиқ бош мураббийи коронавирус туфайли вафот этди
17:24
Испания чемпионати, 35-тур. "Сельта" – "Атлетико" 1:1
08:47
Гризманн Неймарнинг "Барса"га қайтишини қўллаб-қувватлади
05:58