Бартомеу Месси билан шартномани узайтириш энг асосий вазифа деб ҳисоблайди

"Барселона" клуби ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома узайтириш мақсадида.

Клуб президенти Жозеп Бартомеу 32 ёшли ҳужумчи билан янги келишув имзолашни энг асосий вазифа деб ҳисоблайди.

Аргентиналик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Келишувда ўйинчининг қарорига кўра, ҳар мавсумнинг сўнггида жамоани тарк этиш имконияти борлиги ҳам кўзда тутилган.

Бартомеу келишувнинг шартларини футболчининг отаси Хорхе Месси билан шу ойнинг бошларида келишиб олмоқчи ва бир қарорга келишни режалаштирган эди, бироқ клуб билан бўлган бир нечта муаммоли вазиятлардан кейин ушбу режалар бироз кейинроққа қолиб кетди.

Мессининг ўзи ҳам "Барса" билан 2022 йилга қадар шартнома имзоламоқчи ва у ерда ҳам ўз ихтиёри билан жамоани 2021 йилнинг ёзида тарк этиш имконияти кўзда тутилади.

Ўқилган: 2141
Барселона Жозеп Бартомеу Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Сурхон" ўз майдонида "Машъал" билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди
17:10
"Бавария" ўзида "Боруссия Д"га жавобсиз бешта гол урди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди
23:29
Фонт: Рақобатбардош лойиҳа яратиш учун Пеп, Хави, Иньеста ва Пуйолни қайтариш керак
16:04