МОҚда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Тайланд мамлакатида U-23 Осиё чемпионати мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақада 1-3 ўринни эгаллаган жамоалар Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча зарур чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Олимпия терма жамоаси мураббийлари, Суперлига клублари бош мураббийлари иштирок этишди. 
 
Тадбирда Олимпия терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров сўзга чиқиб, терма жамоага номзод футболчилар доимий назоратда эканликлари, Суперлига клублари бош мураббийлари ҳам мазкур футболчиларга қўшимча эътибор қаратиб, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигини назорат қилишда ёрдам бериб боришлари сўралди.
 
Шунингдек, ЎФА мутасаддилари терма жамоага номзод футболчилар билан доимий алоқада бўлиши, суҳбатлар олиб бориши, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни ҳал қилишда ёрдам бериши, бу жараён футболчиларнинг клубларидаги фаолияти ва машғулотларига ҳалақит қилмаслиги таъкидланди.  
 
Шундан сўнг, ЎФА Илмий-услубий департаменти директори Шамиль Исеев сўзга чиқиб, ассоциация томонидан махсус харид қилинган технологиялар ёрдамида Олимпия терма жамоасига номзод ҳар бир футболчи текширувдан ўтказилиши, бу жараён ўша футболчиларнинг ўйин давомида қанча масофа босиб ўтгани, қандай тезликда ҳаракат қилгани, чидамлилик ва бошқа жиҳатларини ўрганиш ҳамда шу асосида қўшимча машғулотлар олиб бориш имконини тақдим этиши ҳақида айти ўтди. Шу билан бирга, Суперлига клублари бош мураббийлари истагига кўра нафақат Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар, балки бутун жамоа аъзолари ҳақида ҳам мана шундай маълумотлар йиғилиб, мураббийларга тақдим қилиниши мумкинлиги қўшимча қилинди. Бу маълумотлар мураббийларга қўлостидаги футболчиларнинг имконияти ҳақида тўлиқ хулосага келишга ёрдам беради.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш бош вазифа қилиб қўйилган экан, мазкур мақсадга эришиш учун барча бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиши кераклиги ҳам таъкидланди.
Ўқилган: 1661
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОФК мутахассиси Ўзбекистонда футбол маркетингини ривожлантириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди
01:25
Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийлари "Сурхон" клуби машғулотларига ташриф буюришди
11:39
Футзал бўйича Осиё чемпионати тақвими тасдиқланди
02:37