Франция клуби коронавирус туфайли маошининг камайишига рози бўлмаган футболчилар билан шартномани бекор қилмоқда

"Сьон" клуби президенти Кристиан Константин коронавирус туфайли келишув шартларига ўзгартириш киритишга қарши бўлганларга нисбатан кескин чораларга қўл урди.

Blick нашрининг маълумотига кўра, барча футболчиларга маошини 12 350 швейцария франкигача камайтиришни таклиф этилган (таҳминан 11 723 евро).

Кўпчилик ўйинчилар бундай қарорни қабул қилиш олдидан ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашишни истади. Уларнинг катта қисми ушбу таклифни рад этишган бўлса, айримлари белгиланган вақтгача жавоб беришга улгуришмаган.

Якунда футболчиларга меҳнат шартномасини бекор қилиш борасидаги хат келди.

"Сьон" клубида Сейду Думбия, Александр Сонг, Жоан Журу ва Пайтим Касами каби футболчилар тўп суради.

Ўқилган: 905
Коронавирус Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

France Football Франция чемпионатининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди
12:17
Мбаппе ёзда "ПСЖ" клубидан кетмасликка қарор қилди
03:32
Ривалдо: Мбаппе "ПСЖ" клубини тарк этиши керак
08:19