Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди

"Металлург" билан Суперлиганинг 3-туридаги учрашув Шота Арвеладзе учун жамоамиз бошқарувида 100-расмий учрашувга айланди.

Унинг жамоамиздаги кўрсаткичлари юқори эканини ушбу ўйинлар статистикасидан кўриш мумкин. 100 ўйиндан 75таси чемпионат, 14таси Ўзбекистон ва Лига Кубоги, қолган 11таси эса Чемпионлар лигаси мусобақаларига тўғри келган. Чемпионатда 75 баҳсда 55 ғалаба, 12 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган. 170 гол рақиб дарвозасига урилиб, 54 тўп ўтказиб юборилган. 177 очко қўлга киритилган.

Чемпионлар лигасида 6 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати 17га 12ни ташкил этади. Ўзбекистон Кубогида 8 ўйиндан 7тасида муваффақиятга эришилиб, 28 тўп киритиб, 6 гол ўтказиб юборилган. Лига Кубогида 5 ғалаба ва 1 мағлубият кузатилган. Унда рақиб дарвозаси 17 марта ишғол қилинган. 10 гол эса рақиблар тарафидан урилган.

Жами кўрсаткичлар эса шундай кўриниш олган: 100 ўйиннинг 73тасида ғалаба қозонилган. 14 баҳсда кучлар тенг келиб, 13 беллашув рақиблар ютуғи билан якунланган. Жамоамиз 232 тўп киритиб, дарвозасидан 82 гол ўтказган. Голлар ўртасидаги +150ни ташкил қилмоқда. Умумий очколар сони эса 233тага етган. Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" 75 фоиз учрашувларда зафар қучган, бир ўйинда 2,32тадан гол урган ва бир баҳсда ўртача очко 2,33тадан қўлга киритилган.

Ўтган мавсум ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб "Пахтакор" требл қайд этган жамоага айланганди.

Ўқилган: 2867
Пахтакор Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 21-тур расмийлари
15:51
Славко Дамянович: “Локомотив”га ўтганимдан хурсандман
04:15
Coca Cola Суперлига 2-тур учрашувлари бошланиш вақтлари
18:01