"Барселона" клуби Лаутаро трансфери бўйича келишувга ярим ҳимоячисини бермоқчи. "Интер" бунга қарши эмас

"Барселона" клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес бўйича келишувга ўз ярим ҳимоячиси Усмон Дембелени қўшмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, "Интер" клуби трансферга "Барселона"нинг бир нечта футболчисини қўшмоқчи.

Аввалроқ Каталония клуби "Интер" футболчиси учун ярим ҳимоячилар Артуро Видаль, Иван Ракитич, Артуро, Карлес Аленью ва ҳимоячилар Нелсон Семеду ва Жан-Клер Тодибони бериши ҳақида айтилган эди.

Бугун эса "Интер" клуби Лаутаронинг трансферига Усмон Дембелени қўшишга қарши эмаслигини билдирди.

Ҳужумчининг ўзи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клуб сафига ўтиш учун қарши эмас. "Интер" клубида Дембеле ўзининг энг яхши формасига қайтиш имконияти мавжуд.

Ўқилган: 3192
Барселона Интер Лаутаро Мартинес Трансферлар Усмон Дембеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия Лига кубоги, 1/8 финал. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 2:0
03:16
Миллатлар Лигаси, 4-тур. Испания - Чехия 2:0
10:27
Coca Cola Суперлига 7-тур якунлари. Энг кўп Наманганда, энг ками кимда?
14:29