Драган Черан ўқишни тавсия этади!

Футболчилар бошқаларга бўш пайтида қандай юмуш билан шуғулланишни тавсия қилишади? Масалан, китоб ўқиш.

Жамоамиз футболчилари машғулот ва ўйинлардан бўш вақтда турли ишлар билан шуғулланишни ёқтиришади. Бу сафар ўтган мавсум Суперлига тўпурари ва чемпионатнинг энг яхши футболчисига айланган Драган Черан қайси китобларни мутолаа учун тавсия қилишини билиб оласиз.

1. "Мен - Златан"
Ушбу китобда жаҳондаги энг машҳур футболчилардан бири ўзининг футболдаги осон бўлмаган йўли, ютуқлари ва мағлубиятлари, қувонч ва аламлари ҳақида ёзиб ўтган.

2. Алекс Фергюсон автобиографияси
Китобда сэр Алекс ўзи ва юлдуз шогирдлари Руни, Бекхэм, Ван Нистелрой ва Роналду, ўз характери, жамоани бошқариш ва "Юнайтед"ни ғалабалар сари бошлаган бошқа жиҳатлар ҳақида сўз юритган.

3. "Фақат Яратган мени сўроқ қилиши мумкин" - Матея Кежман
Сербиялик машҳур ҳужумчи голларга бой ажойиб фаолияти, жаҳон даражасидаги клубларда ўйнагани хусусида ўз китобида тўхталиб ўтган.

Сиз ушбу китоблардан қай бирини ўқигансиз? Таассуротларингиз билан ўртоқлашинг.

Ўқилган: 1789
Драган Черан Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мирзоҳид Ғофуров: Сенсацияларнинг бўлгани яхши
00:19
Футзал. ОЧ-2020 мусобақасига қуръа ташланди
20:44
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда машғулотларни давом эттирмоқда
05:20