Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финали қачон бўлиши мумкинлиги маълум бўлди

Европа клубларининг энг йирик икки мусобақаси финал ўйинлари қачон бўлиши мумкинлиги маълум бўлди.

Marca нашрининг маълумот беришича, УЕФА, федерациялар вакиллари ва ўйинчилар вазиятни ўрганишиб еврокубоклар финалини июнь ойининг охирида ўтказишни қарор қилишган.

Европа чемпионатининг 2021 йилга сурилгани муносабати билан битта бўш ой пайдо бўлмоқда ва шу вақт давомида барча мусобақаларни якунлаш имконияти пайдо бўлади. Шу билан Европа лигаси финали 24 июнь куни бўлса, чемпионлар лигаси финали 27 июнга режалаштирилмоқда.

Апрель ойида футбол оддий ҳаёт тарзига қайтиши кутилмоқда.

Энди УЕФАнинг асосий бош оғриғи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бошқа муддатга суриш бўлиб турибди. Ушбу мусобақа 2021 йилнинг июнь санасида бўлиши керак эди. Унда 24та жамоа иштирок этади.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 7433
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Валенсия" клуби Ла Лига устидан УЕФАга шикоят қилди
06:44
ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номи маълум
15:51
ЕЧЛ. “Ливерпуль” Залсбургда ғалабага эришган ҳолда 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди. “Наполи” ҳам кейинги босқичда
00:57