ЕЧЛ ва ЕЛ нинг ҳал қилувчи ўйинлари "Тўртлар финали" форматида ўтиши мумкин

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасини давом эттиришнинг яна бир усули маълум бўлди.

УЕФА бунинг учун "Тўртлар финали" форматига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу лойиҳа сешанба куни бўладиган қўмита саммитида овозга қўйилади.

Лойиҳага кўра, ярим финалгача етиб борган тўртта жамоа соврин учун иккита ярим финал ва финалда ўйнаши керак бўлади.

Учта учрашув 30 май куни ЕЧЛ финалини қабул қилиши керак бўлган Стамбул шаҳрида бўлади. Ҳудди шу форматда Европа лигасини ҳам ўтказишмоқчи.

13 март куни УЕФА чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини коронавирус туфайли тўхтатган эди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 8106
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лукаку: Лаутаро — ҳақиқий "ҳайвон"
07:42
Англия терма жамоасининг Миллатлар кубоги финал босқичи учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
02:33
Суперлига. Пойтахт дербисида "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди ва турнинг бошқа натижалари
19:39