Акмал Холиқов: Мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди

Coca-Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қизилқум” (1:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар катта мураббийи Акмал Ҳолиқов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Икки ўйинда мағлуб бўлганимиздан сўнг учинчи мағлубиятни мухлислар кечира олмас эди. Ҳар иккала клуб ҳам 2-турда мағлуб бўлди ва бугунги баҳс оғир ўтишини билар эдик. Жанговар ўйин бўлди. Ҳисобни очиб, афсуски тезда гол ўтказиб юбордик. Шундай бўлсада йигитларга раҳмат айтаман. Улар бор кучларини ишга солиб ҳаракат қилишди. Шунинг эвазига сафарда 1 очкони қўлга киритдик. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан", - деди мутахасисс.

Ўқилган: 1099
Машъал Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Голларга бой ўйинда ёшларимиз мағлуб бўлишди
07:30
"Бош мақсад – Суперлигага қайтиш!". "Динамо" бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
15:51
Расман! Бахтиёр Ашурматов “Сурхон” бош мураббийи этиб тайинланди
16:26