Месси коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли мухлисларга мурожаат қилди

"Барселона" клубининг ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг инстаграмдаги саҳифасида COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли ўз мухлисларига мурожаат қилди.

"Бу кунлар барчамиз учун оғир. Содир бўлаётган ишлардан ҳавотирда яшаяпмиз, жуда ҳам оғир вазиятдагилар ўрнига ўзимизни қўйиб кўрмоқдамиз, чунки бу уларнинг оиласи ёки дўстлари билан бевосита боғлиқ бўлмоқда. Мен вирус билан касалхоналарда кураш олиб бораётган инсонларга кўп куч тилаб қоламан.

Соғлиқ доимо биринчи ўринда бўлиши керак. Бу ўзига ҳос палла. Сиз соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва давлат органларининг кўрсатмаларига риоя қилишингиз керак.

Ҳозир жавобгарликни ҳис қилиб уйда қолиш керак. Бундан ташқари, бу пайтда оила ва ўз яқинларимиз билан ўтадиган вақтдан лаззат олиш керак.

Барчангизни қучиб қоламан. Умид қиламанки, ушбу вазиятни имкон қадар тезроқ тўғирлаймиз", - дейди Месси.

Ўқилган: 3312
Барселона Коронавирус Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хави Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигига даъвогар учта жамоа номини айтиб ўтди
11:07
Роналдо барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячисини айтиб ўтди
19:42
Африка чемпионлар лигаси финал ўйини бошқатдан ўйналади, "Эсперанс" кубокни қайтаради
09:27