Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун ўтган лицензион мусобақа делегациямиз учун муваффақиятли якунланганидан хабарингиз бор. Боксчиларимиз орасида Элнур Абдураимов -63 килограмм вазн тоифасида ўтган баҳсларда барча рақибларини мағлуб этибгина қолмасдан яна бир бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳа, айнан яна бир бор. Элнур 2015 йил Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида совриндор бўлиш орқали -60 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадасига ҳам йўлланма олган эди. Бироқ терма жамоамиз мураббийлар штаби Риога ушбу вазнда Хуршид Тожибоевни олиб борган эдилар. Орадан 4 йил ўтиб, ўзида кучли ирода ва матонат тўплай олган Абдураимов Токио-2020 иштирокчисига айланди. Яна бир аҳамиятли томони унинг финалда қозоғистонлик Закир Сафиуллин билан ўтказган жанги кўпчилик мухлислар томонидан турнирнинг энг қизиқарли баҳси деб эътироф этилмоқда.
Элнур Абдураимов: Энг кучли терма жамоа эканлигимизни яна бир карра исботлаб бердик
Ўқилган: 1784