Суперлига. АГМК ўз майдонида "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви якунланди.

Олмалиқдаги учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан иккала жамоа ҳужумларга зўр беришди.

19-дақиқага келиб Мурод Тошматов ўнг қанотдан жарима майдончаси кирмасдан туриб , дарвоза томон зарба йўллади. Бу зарбани кутмаган "Бунёдкор" ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам вазиятларга эга бўлди. Тўп назоратини меҳмонлар ўз қўлларига олишди.

Қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қила бошлаган олмалиқликлар 86-дақиқада гол уришга эришди. Ҳожимат Эркинов рақиб футболчиларининг хатосидан кейин "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол эса ўйин якунига қадар ўзгаришларсиз қолди. Шу тариқа, АГМК ўзининг мавсумдаги илк ғалабасига эришди. "Бунёдкор" эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Суперлига, 3-тур

АГМК - "Бунёдкор" 2:0

Голлар: Тошматов (19), Эркинов (86)

АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Раҳмонов, Қосимов, Жўраев, Полвонов, Тошматов, Турсунов, Абдураҳимов, Раҳматов, Зонич
"Бунёдкор": Абдужалилов, Қобилов, Ғофуров, Аҳмадалиев, Жалолиддинов, Тўраев, Мираҳмадов, Қодирқулов, Тўхтасинов, Иззатов, Муртазоев.

 

Ўқилган: 2080
АГМК Бунёдкор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз
05:34
Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этади
07:46
Вадим Абрамов: Ҳақли равишда ғалаба эришдик
11:17