“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” : Ўзаро ўйинлар тарихидан

Coca Cola Суперлигаси 3-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви 14 март куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 28 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 8 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 13 та баҳсда жиззахликлар қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 44-33, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 31 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг очкоси 46 тани ташкил этади.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:
30.07.2019 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:2
25.11.2018 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 0:0
29.07.2018 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 2:1
20.06.2017 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 3:2
16.06.2016 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:2
05.11.2015 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:3
11.05.2002 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:0
12.09.2000 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 3:1
30.04.1999 Темирйулчи – Сўғдиёна – 2:1
21.06.1998 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 4:2
31.05.1995 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0
27.04.1994 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:2
02.05.1993 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 0:0
27.05.1992 Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0

Ҳакамлар
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Шавкат Насибуллаев
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви, шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 16:00 да старт олади. Жума куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 3-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ” стадионида соат 14:30да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўқилган: 1765
Қўқон-1912 Превью Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасида Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этади
22:15
Ўзбекистон Кубоги. Бугун 1/8 финалга старт берилади
10:37
Coca Cola Суперлига. АГМК биринчи ўринга чиқиб олди
21:05