Грецияда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди

Бугун Грецияда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди. Анъанавий ўтказиб келинадиган тадбирнинг бу йилги жиҳатлари узоқ вақт эслаб юриладиган бўлди.

Зеро, бугун илк бора аёл спортчи қуёш нурларидан аланга олган Олимпия машъаласини ёқди. Бугун илк бора мазкур тадбир мухлисларсиз ўтказилди. Хабар берганимиздек, Греция МОҚ ушбу жараён коронавируси хавфи сабаб мухлисларсиз ўтиши ҳақида маълум қилган эди. Бироз аввал якунига етган тадбирда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам иштирок этди.

Энди машъала 19 март кунигача Греция бўйлаб сафарга чиқади ва шу куни Панафинеидаги стадионда бу йилги мезбон шаҳарга тақдим этилади. Машъаланинг кунчиқар юрт бўйлаб саёҳати 26 март куни бошланади. Фукусимадан бошланадиган эстафета 24 июль, 2020 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига қадар Япониянинг ҳар бир префектурасини айланиб чиқиши режалаштирилган.

Коронавирус сабаб айни пайтда Токио Олимпиадасининг қолдирилиши ёки бекор қилиниши билан боғлиқ миш-мишлар бонг урмоқда. Бироқ ташкилий қўмита ва ХОҚ бу хабарларни бот-бот инкор этиб келаётир.

Ўқилган: 2004
Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди
09:22
40 ёшдан кейин эркаклар нимани рад қилишлари керак?
13:20
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди
19:01