Миразизбек Мирзахалилов Иордания турнирининг ғолибига айланди

Амман шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича лицензион турнирнинг финал жангларига ҳам навбат берилди. Бироз аввал ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов олтин медаль учун рингга кўтарилди.

-57 килограмм вазн тоифасида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари билан ажралиб турди. Мирзахалиловга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши қийинчилик туғдирган бўлса ҳам боксчимиз бу босимни енгиб ўта олди.

Эслатиб ўтамиз, бир оздан сўнг -63 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов қозоғистонлик Закир Сафиуллин билан баҳс олиб боради.

Ўқилган: 1276
UFF.uz Спорт Бокс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Олимпиада чемпиони “Giro Rosa”да яна ғалаба қозонди
08:43
Кун тарихи: Сидней-2000 Олимпия ўйинлари бошланганига 20 йил бўлди
21:16
Каратэчиларимиз Парижга жўнаб кетишди
12:15