
"А Серия расмий равишда тўхтатилмоқда. Биз бироз танаффус қилмоқдамиз, аммо тез орада қайтамиз. Ҳаммаси яхши бўлади", - деб хабар бермоқда мусобақанинг расмий твиттер саҳифаси.
Олдинроқ чемпионатнинг бир нечта ўйинлари коронавирус тарқалиши туфайли мухлисларсиз ўтган эди.
Аммо душанба куни Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакатдаги барча спорт мусобақалар тўхтатилишини эълон қилди.
Бундан ташқари, Италия коронавирус туфайли мавсумни якунлашни ҳам кўриб чиқди: скудетто топширилмайди, тақвим шу тарзда ёпилади ва плей-офф ўйинлари ўтказилади.