UEFA делегацияси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Aйни кунларда UEFA делегацияси юртимизда бўлиб турганидан хабарингиз бор.

UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси шу кунларда ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Coca Cola Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти UEFA мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

13 март куни мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади. UEFA вакиллари билан бўладиган анжуман соат 15:45да “Hilton” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Матбуот анжуманига барча турдаги ОAВ вакилларини таклиф этамиз.

Ўқилган: 2306
УЕФА фаолиятига доир ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 37-тур. "Кадис" – "Реал" Мадрид 1:1
08:56
Ўзбекистон - Тожикистон ўртоқлик учрашувини Ахрол Рисқуллаев бошқариб боради
10:41
ЕЧЛ тарихидаги энг чиройли 50 та гол аниқланди. Топ-10 билан танишинг!
04:40