"Пахтакор"нинг "Металлург" билан учрашувида Жасур Мухторов ҳакамлик қилади

Суперлига 3-турида ишлайдиган расмийлар номи ПФЛ томонидан маълум қилинди.

Жамоамизнинг 3-турда Тошкентда "Металлург"га қарши ўтадиган беллашувини Жасур Мухторов бошқариб боради. У ҳозирга қадар уч бор чемпионат учрашувлари доирасида "Шерлар" иштирокидаги баҳсларда ишлаган. Иккитасида ғалаба қозонган "Пахтакор" бир сафар имкониятни бой берган. Мухторовга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Ғайрат Жўраев белгиланган. Фарҳод Абдуллаев эса ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради.

"Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашув 14 март, шанба куни 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Ўқилган: 2017
Металлург Пахтакор Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Михаил Ан
17:08
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари Сирдарё вилоятида бўлишди
18:01
"Пахтакор" — "Сурхон". Превью
12:17