“Водий дербиси”ни Серазитдинов бошқаради

Coca Cola Суперлига 3-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “Андижон” меҳмони бўлади. ПФЛ томонидан мазкур ўйин расмийлари эълон қилинди. Унга кўра, ушбу “водий дербиси”ни тошкентлик ФИФА рефериси Виктор Серазитдинов бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Аваз Абдуллаев ёрдам беришади. Захира ҳаками Раҳимбек Каримов.

Ўйин назоратчиси Сардор Нажафалиев.
Учрашув комиссари этиб, Ойбек Юнусов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Навбаҳор” баҳси 15 март, якшанба куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида соат 17:00да старт олади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Ўқилган: 971
Ўзбекистон. Суперлига Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўткир Юсупов: Дарвозабонликнинг масъулияти юқори
20:02
Рифат Акрамхўжаев: Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш
07:20
"Пахтакор": Чемпионлар Лигасидаги энг ёш таркиб ўйнаган баҳс
18:12