"Наврўз Кубоги-2020". Тарбияланувчиларимиз мусобақани ғалаба билан бошлади

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида анъанавий «Наврўз Кубоги» старт олди.

Мусобақада Элдор Маҳкамов ва Юсуфжон Эргашев мураббийлигидаги «Бунёдкор-2005» жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Турнирни «Б» гуруҳида ўтказаётган тарбияланувчиларимиз кеча биринчи тур ўйинида майдонга тушди. Актобенинг «Кандиагаш» спорт мактаби жамоасига қарши майдонга чиққан «қалдирғочларимиз» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Рақиб дарвозаси оз эмас, кўп эмас нақд (!) етти бор ишғол этилди. Мезбонлар бу голларга жавоб қайтара олгани йўқ.

«НАВРЎЗ КУБОГИ-2020»
«БУНЁДКОР-2005» - «КАНДИАГАШ» (Қозоғистон) - 7:0
«Бунёдкор»: Беҳруз Мавлонов, Иброҳим Абдуфотиҳов, Абдуллоҳ Мўминжонов, Яшнарбек Исмоилов, Асадбек Маҳамаджонов, Аҳрорбек Мамадалиев, Шуҳрат Босимов, Ҳожиакбар Султонов, Шамшодбек Алишеров, Авазхўжа Парпиев, Акобир Зокиров.
Захирадагилар: Дониёр Хусанов, Раҳматилло Иззатуллаев, Бекзод Наимов, Давлатбек Мустафоқулов.
Голлар: Шамшодбек Алишеров, Шуҳрат Босимов, Асадбек Маҳамаджонов, Аҳрорбек Мамадалиев, Давлатбек Мустафоқулов, Абдуллоҳ Мўминжонов, Дониёр Хусанов.

Ўқилган: 1400
Болалар футболи Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ спорт соҳаси вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади
08:41
Футзал. Учта ўйинда 28та гол киритилди
01:19
U-23 Осиё чемпионати сабаб Coca-cola Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди
10:53