Шота Арвеладзе: Янада фаолроқ ўйнашимиз керак

- Мавсум старти бўлгани сабабли ҳар бир ўйин жуда қийин ўтмоқда. Тезроқ яхши ҳолатга кириб олишимиз керак. Учта голдан ташқари яна 4-5 голли вазият бўлганди. Рақибда эса адашмасам биринчи бўлимда ярим кескинликдаги вазият бўлди.

Ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Биринчи бўлимда секинроқ ўйнадик. Балки рақиб майдон марказида тўпни эркин бериб қўйгани учун шундай бўлгандир. Танаффусдан сўнг кўпроқ ҳужумга ўтдик, тўп узатишлар кўпроқ бўлди. Бир марта тўп устунга тегди. Чиройли ўйин ва чиройли голлар эвазига жуда муҳим ғалаба қўлга киритилди.

Суперлигада иккала ўйинда ҳам рақиб деярли 10 киши бўлиб ҳимояланди. Мен кўпроғини хоҳлайман ва кўпроғини кутаман. Суръатни ўстириш керак. Ҳужумда жуда кескин эмасдирмиз, бироқ 4та расмий ўйинда 10та гол урдик ва 2та гол ўтказдик. Ўйинни яхшилаш учун вақт бор, хатоларни кўриб чиқиш ва ишлашда давом этиш лозим.

Ўқилган: 1389
Пахтакор Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бахтиёр Ашурматов “Бухоро”ни тарк этдими?
08:05
Андрей Канчельскис: Сен урмасанг, сенга уришади
00:22
Вадим Абрамов: Ўзимизга муаммолар пайдо қилдик
04:01