ЖЧ-2022 мусобақасининг Осиё қитъасидаги саралаш учрашувлари март ойида бўлиб ўтиши керак эди. Бундан хабарингиз бор, албатта.
Яъни, 26 март куни навбатдаги тур ўтказилса, 31 мартда кейингиси бўлиши кутилаётганди. 31 март куни Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Яманга қарши майдонга чиқиши режалаштирилган.
Аммо, бутун дунёда тарқалаётган ва эндиликда реал хавф солаётган коронавирус туфайли кўплаб спорт маросимлари тўхтатилиши кутилмоқда.
ФИФА ҳамда ОФК ташкилотлари яқин вақт ичида тезкор мажлисга жам бўлади ва бу масалани кўриб чиқишни маълум қилди. Бу ҳақида UFF.uz сайти ФИФА ташкилотининг Медиа хизматидан расмий мактуб олди.
Катта эҳтимоллик билан шу ой бўлиб ўтадиган ўйинлар тўхтатилиши мумкин.
Воқеалар ривожи кузатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Яманга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашуви қолдирилиши мумкин
Ўқилган: 17770