"Қўқон-1912" бугундан навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди

Кеча суперлиганинг 2 тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. "Қўқон-1912" жамоаси , 2 турни Бекободда "Металлург" жамоасига қарши ўтказганидан хабарингиз бор.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "шунқорлар" бугундан навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлашади. Жамоа Қўқон шаҳридаги қароргоҳида йиғилади ва шу ерда машғулотларни ўтказади.

"Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги 3-турни ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўтказади. Жиззахликлар ўтган турда ўз майдонида "АГМК" жамоасини қабул қилиб 1-1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишган эди.

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашуви 14 март, шанба куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 255
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мухлислар бугун дебютант клуб иштирокидаги ўйин ва Тошкент вилояти дербисига гувоҳ бўлишади
09:07
"Машъал"да коронавирус тарқалишига қарши барча тадбирлар амалга оширилади
09:05
"Бунёдкор" клуби Наврўз табриги
20:44