“Пахтакор” ўзида “Бухоро”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. “Насаф”да ҳам ғалаба

Ўзбекистон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган иккита учрашув ўз якунига етди.

“Пахтакор” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Драган Черан мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида сербиялик футболчи яна иккита гол урган ҳолда мезбонларга йирик ғалабани тақдим этди.

Параллел ўтган ўйинда “Насаф” ўзида “Андижон”ни қабул қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Сирож Мелиевнинг киритган тўпига мезбонлар Бобир Абдухолиқов ва Шароф Мухитдиновларнинг голлари билан жавоб қайтарди.

Coca-Cola Суперлигаси, 2-тур
"Пахтакор" - "Бухоро" 3:0
Гол: Черан (65), Черан (82 пен), Черан (86)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Исмоилов, Машарипов, Черан, Сергеев, Ҳамдамов, Ҳамробеков, Аъзамов, Собирхўжаев, Сайфиев
"Бухоро": Сафоев, Жумаев, Липартиа, Пиримов, Шодмонов, Хўсинов, Амонов, Юнусович, Абдуллаев, Капов

Coca-Cola Суперлигаси, 2-тур
"Насаф" - "Андижон" 2:1
Голлар: Абдухолиқов (79), Муҳитдинов (84) - Мелиев (10)
"Насаф": Муҳаммаджонов, Ғайбуллаев, Саитов, Абдухолиқов, Муҳитдинов, Кенжабоев, Назруллаев, Бозоров, Станоевич, Эшмуродов,
"Андижон": Аҳроров, Исроилов, Авилов, Ҳасанов, Бекмуродов, Литвеяков, Мелиев, Олимов, Исмоналиев, Баҳодиров, Зозулья.

Ўқилган: 1049
Андижон Насаф Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Динамо” – “Навбаҳор” учрашувини Равшан Эрматов бошқаради
15:38
Голларга бой ўйинда ёшларимиз мағлуб бўлишди
07:30
"Бош мақсад – Суперлигага қайтиш!". "Динамо" бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
15:51