Миллий олимпия қўмитасида байрам шукуҳи давом этади

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан юртимиз бўйлаб турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ҳам ана шу тадбирлардан бири ташкил этилди. Тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам иштирок этди ва очилиш сўзида барча хотин-қизларимизни байрам билан қутлади.

“Қўмитамизда фаолият олиб бораётган муҳтарам опа-сингилларимизнинг меҳнатидан жуда ҳам мамнунман. Бу инсоният ўйлаб топган энг яхши байрамлардан бири. Аёл борки, олам мунаввар дейилган гап бекорга эмас. Дунё Сизларнинг табассумингиз билан янада гўзалдир. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни кириб келаётган байрам билан чин қалбимдан муборакбод этиб қоламан”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тадбир азиз ва муҳтарам аёлларимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар билан ўтди. Асосийси, уларни тадбир иштирокчиларининг ўзлари томонидан айтилгани иштирокчилар қалбининг туб-тубига етиб борди. Таъкидлаш жоиз, ушбу байрам дастури МОҚ ходимлари ва Тошкент эстрада ва цирк коллежи ўқувчилари билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Ўқилган: 1525
UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мия фаолиятини фаоллаштириш учун бармоқ машқлари
08:02
Олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар
16:41
Пекинда қишки спорт турларига бағишланган йирик онлайн кўргазма ташкил қилинмоқда
07:30