МОҚда байрам нафаси уфурмоқда

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами юртимиз бўйлаб катта шодиёна билан нишонланиб келинмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида (РСТИАМ) ушбу кун муносабати билан байрам дастури ўтказилди. Унда МОҚ ва РСТИАМ ходимлари иштирок этишди.

Байрамни Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ҳамда РСТИАМ директори Абдушукур Садиков очиб беришди ва соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларимизни яқинлашиб келаётган айём табриклаб, ўзларининг чиройли тилакларини билдириб қолишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига катта қувонч улашдилар. Шунингдек, марказ ходимлари ҳам ўзлари тайёрлаб келган саҳна кўринишларини барчага намойиш қилишди. Тадбир якунида марказ хотин-қизларига совғалар улашилди.

Ўқилган: 1156
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт олами. Конфуцийдан сабр-бардош ҳақида иқтибослар
11:04
Токио-2020 объектлари: Мусасино Форест Спорт Плаза
18:12
Странжа-2021: Уч нафар боксчимиз чемпионликни қўлга киритди
12:44