Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиз юқори натижалар қайд этишди.
Хусусан, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган Расулжон Абдураҳимов кўпкураш машқида 13,650 балл билан энг яхши натижани қайд этди ва мусобақа ғолибига айланди. Шунингдек, эркин машқ бўйича Ўткирбек Жўраев ҳамда Фаёзиддин Маматқулов мос равишда кумуш ва бронза медалларига эгалик қилишди.
Турнир давомида яна бир қатор вакилларимиз ўз иштироклари билан мураббийлар штаби томонидан қўйилган вазифани бажардилар. Таъкидлаш жоиз, бу мусобақа вакилларимиз учун Жаҳон кубоги олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Токио-2020 лицензиатимиз Олма-отадаги турнирда зафар қучди
Ўқилган: 1344