ЎзПФЛ мухлисларни стадионларга жалб қилиш, мухлислик маданияти бўйича иш олиб боради.

Айни кунларда ушбу масалаларни амалга татбиқ этиш бўйича иш бошлаган мутахассислар дастлаб, Жиззах вилоятига ташриф буюришди ва маҳаллий футбол мутасаддилари, футбол мухлислари билан учрашувда иштирок этишди. Ушбу йиғилишда шунингдек, вилоят ИИБ оммавий тадбирлар давомида тартибни сақлаш бўйича расмийлар ҳам иштирок этди ва мухлисларга стадионларда ўзини тутиш қоидалари бўйича тушунтириш берилди.

Ушбу йиғилишда асосий масалалардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва белгиланган вазифалар жамоатчиликка таништирилди. Жумладан, стадионларга футбол мухлисларини янада кўпроқ жалб этиш, мухлисларга қулайлик яратиш, Мухлис кодекси қоидалар мажмуини ишлаб чиқиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди.

Бундай учрашувлар ҳудудларда доимий тарзда ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Ўқилган: 1636

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди
19:11
Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда
13:12
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади
15:41