Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир старт олади. Регламентга кўра, бугун ўрта вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади. Ушбу кун дастурида икки нафар вакилимиз Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) рингга чиқиши белгилаб қўйилган.
Эркаклар:
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Осама Элсимрин Мажид (Иордания) (Тахминий бошланиш вақти: 20:50*)
Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Женнифер Чиенг (Микронезия) (14:10)
* – Жангларнинг бошланиши Тошкент вақти билан тахминан кўрсатилган.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси боксчиларимизга бўлажак масъулиятли мусобақа олдидан улкан ғалабалар тилаб қолади.
Бугун икки нафар боксчимиз лицензион мусобақада рингга чиқишади
Ўқилган: 1654