Вадим Абрамов: Устунликка эга бўлдик ва голлар урдик

“Сурхон” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози  ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Сурхон” жамоасининг устунлик томонлари стандарт вазиятлардан фойдаланиш эди. Бугун ҳам шу жиҳат бўйича босим уюштиришди. Лекин йигитлар бу босимни қийинчиликсиз бартараф этишди. Иккинчи бўлимда голлар урдик. Ўйлашимча, ҳаммаси тўғри бўлди. Чунки танаффусдан сўнг устунликка эга бўлдик ва бундан фойдаландик. Тўпни назорат қилиб, қарши ҳужумдан ҳам гол ура олдик.

“Сурхон” таркибида тажрибали футболчилар бор. Улар футболни қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Айтганимдек, стандарт вазиятларда бизга босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Қисқаси, “Сурхон”яхши жамоа. Мавсум эндигина бошланди. Ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - деди мутахассис.

Ўқилган: 1246
Бунёдкор Вадим Абрамов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Маҳмудҳожиев “Навбаҳор” таркибига қўшилди
08:42
Сергей Лушан - "Динамо" клуби бош мураббийи
13:05
Иван Йосович “Қўқон-1912” ихтиёрига етиб келди
15:01