Париж-2024 учун Олимпия терма жамоаси тузилади

Маълумки, футбол бўйича терма жамоамиз учун Токио-2020 Олимпия ўйинлари ҳам армон бўлиб қолди. Спортимиз мутасаддилари ҳозирданоқ Париж Олимпиадаси учун кучли жамоа шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. ЎФАда МОҚ ва ассоциация раҳбарияти билан мазкур мавзуга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ҳар икки томон раҳбарияти, шунингдек, футбол соҳасида улкан таржрибага бўлган экспертлар, мураббийлар қатнашдилар.

Режага кўра, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида Олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан ташкил этиладиган “Олимпик 24” футбол жамоаси тузилади. Мазкур жамоа мамлакат чемпионатининг Биринчи лига мусобақасида иштирок этади.

“Олимпик 24” жамоаси 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар асосида шакллантирилади. Бу ёшдаги асосий футболчилар ўз клублари билан профессионал шартномага эга бўлади. “Олимпик 24” сафида эса улар рақобат муҳитини оширишади ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб боришлари мумкин бўлади.

“Олимпик” жамоасининг чемпионатдаги асосий мақсади – футболчиларни шакллантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш истеъдодларга зарур ўйин амалиётини тақдим этишдан иборат бўлади. Режага кўра, мазкур жамоа ҳар йил ўз ёш тоифаларида қитъа мусобақалари, 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатида ҳам иштирок этиб, тажриба орттириши кўзда тутилган. Йиллар давомида маҳоратини ошириб борган йигитлар эса 2023-2024 йилларда Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақаларда иштирок этишади.

Қайд этиш жоиз, айнан 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин. Улар 2024 йилда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасини муваффақиятли босиб ўта олса, Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.

Олимпия ўйинларининг аввалги саралаш циклларидан керакли хулоса чиқарган МОҚ ва ЎФА мутасаддилари ҳозирданоқ янги Олимпиада цикли бошланмасдан туриб ОТЖ шакллантиришга ва унинг бош мақсади қилиб Париж Олимпиадасига йўлланма олишни белгилаб олди. Қитъамиз мисолида ҳам айтиш мумкинки, Олимпия ўйинларига йўлланма оладиган кўплаб жамоалар йиллар давомида ушбу термани шакллантириб келишади. Ўзбекистон ҳам бу борада жаҳон тажрибасини амалда мана шундай йўл билан татбиқ қилишга бел боғлади.

Ўқилган: 1661
Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Orienna@topmailnew.xyz 22:28 09/06/22
Cialis Brand 10mg Eyocfc https://newfasttadalafil.com/ - п»їРЎialis Nkasbn <a href=https://newfasttadalafil.com/>Cialis</a> Prezzo Kamagra In Algeria Nvpozm Dxjjsf Get Viagara Online https://newfasttadalafil.com/ - Cialis India Pharmacies Retin A

Мазву бўйича

Париж Катта дубулға турнирига қуръа ташланди
04:27
Баҳодир Жалолов лицензион турнирга чиройли якун ясаб берди
14:05
Сергей Бубканинг 26 йиллик рекордини 20 ёшли йигит янгилади
15:02