"Вулверхэмптон" сафарда "Тоттенхэм" клуби устидан иродали ғалаба қозонди

Англия премьер-лигасининг 28-турида "Тоттенхэм" клуби ўз майдонида "Вулверхэмптон" футболчиларини қабул қилди.

Пешқадамлар очко йўқотган турдан "Тоттенхэм" ҳам ғалаба қозониб турган жойида мағлубиятга учради. "Тоттенхэм" ўйинни ишончли бошлади, Стивен Бергвейн 13-дақиқада ҳисобни очди. Бироқ "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Мэтт Доэрти рақибларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб орадаги фарқни йўққи чиқарди.

Биринчи бўлим ўрталарида Серж Орьре Аллидан тўпни олиб жарима майдонига кириб узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Лондонликлар яна олдинда. Биринчи бўлим шу тарзда якунланди. Иккинчи бўлимда Диогу Жота ҳисобни тенглаштирди. 73-дақиқада Рауль Хименес ғалаба тўпини киритиб меҳмонларнинг уч очко билан кетишини таъминлади.

Англия чемпионати 28-тур

Тоттенхэм – Вулверхэмптон 2:3 (2:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 13 Бергвейн, 1:1 – 27 Доэрти, 2:1 – 45 Орье, 2:2 – 57 Диогу Жота, 2:3 – 73 Хименес.

Тоттенхэм – Гассанига, Санчес, Танганга (Ндомбеле, 76), Дэвис (Пэрротт, 90), Орье (Жедсон Фернандеш, 82), Уинкс, Ло Чельсо, Лукас Моура, Алли, Бергвейн, Дайер.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Рубен Винагре, Боли, Коуди, Доэрти, Моутинью, Саисс, Рубен Невеш, Траоре (Нету, 74), Хименес (Поденсе, 90), Диогу Жота (Дендонкер, 79).

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (59), Боли (71), Дэвис (84), Уинкс (84), Дендонкер (90).

Ўқилган: 1095
Англия чемпионати Вулверхэмптон Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сульшер: Бош совринни бегоналар кўтаришини кўриш оғир
16:24
"Тоттенхэм" яна ғалаба қозона олмади. Бу сафар 16-ўриндаги жамоа Моуриньо шогирдларидан очко тортиб олди
19:33
“Лилль” клуби “МЮ”нинг Пепе борасидаги таклифини рад этди
15:20