Бахтиёр Ашурматов: Қийин ўйин ўтказдик

“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:

“Бугун очилиш учрашуви бўлгани туфайли ўйин шиддатли кечди. Йирик ғалаба бир қарашда осондек туюлиши мумкин, лекин бугун жуда қийин ўйин ўтказдик.  Айниқса, 1:0 ҳисобда олдинда бораётган пайтимизда рақиб босимни оширди. Жуда ҳис-ҳаяжонга бой дақиқалар кўп бўлди.

Лекин мухлисларимизнинг ҳайқириқлари ва қўллаб-қувватлашлари туфайли футболчиларимиз яна олдинга интилишди. Иккинчи голни киритиб олганимиздан кейин ҳам йигитлар ўйин шиддатини туширишмади, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Бугунги ғалабамиздаги асосий факторлардан бири бу  стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимиз бўлди. Стадионда яратилган ажойиб атмосфера учун мухлисларимизга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман”, - деди Ашурматов.

Ўқилган: 2164
Бахтиёр Ашурматов Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик учрашувлари. Нидерландия – Испания 1:1 ҳамда Германия – Чехия 1:0
03:11
Евро-2024 саралаши, 2-тур. Шотландия – Испания 2:0
08:47
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48