Игорь Сергеев "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурарига айланди!

"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Игорь Сергеев 1-турдаги икки голи билан жамоа рекордчисига айланди.

Энди Игорнинг ҳисобида Ўзбекистон чемпионатида киритилган тўплар сони 87тага етди ва у бунгача энг яхши натижа эгаси бўлиб турган Анвар Солиевни қувиб ўтишга эришди. Бу ёғига Сергеев ўз кўрсаткичини яхшилаб бориш имкониятига эга. Эслатиб ўтамиз, Сергеев Осиё клублари мусобақаларида 12 гол билан "Пахтакор"нинг халқаро ўйинлар тўпурарлари орасида энг яхши уч натижадан бири соҳиби ҳисобланади. Навбатдаги гол уни бу борада ҳам рекордчига айлантиради.

"Пахтакор"нинг чемпионатлардаги мутлоқ тўпурарлари ичида Сергеев 4-поғонага кўтарилди. Ушбу кўрсаткичда пешқадам Геннадий Красницкий бўлиб, унинг ҳисобида 102 гол мавжуд.

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари:

Игорь Сергеев  87
Анвар Солиев  86
Зайниддин Тожиев  71
Александр Гейнрих  66
Игорь Шквирин  66
Сервер Жепаров  64
Дилмурод Назаров  56
Собир Ходиев  54
Миржалол Қосимов  52
Шуҳрат Мақсудов  51.

Ўқилган: 1142
Игорь Сергеев Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қизилқум"дан яна хайрли ишлар
18:38
“Динамо” Шердор” билан назорат учрашувини ўтказади
09:01
Мухлислар бугун дебютант клуб иштирокидаги ўйин ва Тошкент вилояти дербисига гувоҳ бўлишади
09:07