Пойтахтимизда хорижлик спорт шифокорлари иштирокида халқаро анжуман ўтказилмоқда

Тошкентдаги “Hilton” кўп тармоқли меҳмонхонасида спорт тиббиёти соҳасида халқаро анжуман бошланди. Республика хирургия илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар“ номли Халқаро илмий анжуман ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, юртимизда спорт соҳасининг етакчи мутахассислари ва халқаро экспертлар иштирок этишди. Анжуманда, шунингдек, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади.

“Айни пайтда Токио Олимпиадасига давлатимиз қўллаб-қувватлаши асосида катта ҳажмдаги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи марта барча федерацияларда спорт шифокори, психолог, диетолог, массажчи штат-бирликлари очилди ва тўлиқ молиялаштирилди. Бу борада ҳар бир федерацияда тажрибали мутахассислар иш бошлашди. Ишонаманки, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши юртимизда спорт тиббиёти ривожига улкан хисса қўшади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Анжуман доирасида “Спорт тиббиёти“ амалиётида шошилинч ҳолатлар рукни ташкил этилиб, ушбу йўналиш бўйича қатор хорижий мамлакатлар, жумладан, Америка Қўшма Штатлари, Италия, Германия, Россия Федерацияси ва Қозоғистондан келган етакчи олимлар иштирокида Сателит симпозиум ўтказилди.

Ушбу анжуманда спорт фаолиятида учрайдиган шошилинч ҳолатларда спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида фикр алмашилинди. Тадбир давомида Ўзбекистон спорт федерацияларида фаолият олиб бораётган кўп сонли шифокорлар, илмий-амалий марказ вакиллари, спорт тиббиёти бўйича мутахассислар ҳам иштирок этишди. Маърузаларда хорижий мутахассислар томонидан берилган маълумотлар атлетларимизни нуфузли халқаро мусобақалар, жумладан, Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тиббий-психологик ҳамда жисмоний жиҳатдан тайёрлаш масаласида ўзига хос тажриба мактаби бўлди.

Ўқилган: 1010
UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Оғир атлетикачиларимизнинг Қозондаги йиғини давом этмоқда
12:52
МОҚ Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия ва Касаба уюшмалари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди
19:12
Денис Истомин АҚШдаги турнирнинг финалигача етиб борди
16:23