PepsiCo ўз маҳсулотларини ўзбек спортчи юлдузлари орқали реклама қилади ва сотувга чиқаради

Муҳтарам Президентимизнинг яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига терма жамоаларимизни тайёрлаш ва уларнинг шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш борасида берган топшириқларига биноан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қатор ҳамкорлик дастурларини йўлга қўймоқда. Бу борада “PepsiCo” компаниясининг юртимиздаги расмий ваколатхонаси билан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш мавзусида учрашув ўтказилди. Унинг доирасида ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таъсисчиси Шуҳрат Эргашев ва ижрочи директори Максим Ефремов МОҚ раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов, вице-президентлар Азизжон Камилов ҳамда Сакен Полатов ва МОҚ президенти маслаҳатчилари иштирок этишди.

““PepsiCo” юртимизда соғлом турмуш тарзини, Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш борасида катта ёрдам бериб келади. Компания Ўзбекистон бокс федерацияси билан яқин ҳамкорликни қўлга қўйган. Ўз навбатида Миллий олимпия қўмитаси ҳам ушбу ташкилот билан спорт тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Суҳбат доирасида юртимизнинг таниқли спортчилари мисолида ёшларни спортга жалб қилиш ва оммалаштириш йўлидаги компаниянинг дастурли режалари муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоиз, бу борада дастлабки қадам Ўзбекистон бокс федерацияси билан йўлга қўйиладиган бўлди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, профессионал боксда икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев мазкур ҳамкорликнинг дастлабки қаҳрамонига айланмоқда. Эндиликда “PepsiCo” ўз маҳсулотларини Муроджон Аҳмадалиев орқали реклама қилади ва сотувга чиқаради.

Учрашувда давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам атрофлича фикр-мулоҳаза олиб боришди.

Ўқилган: 1656
UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Равшан Эрматов ОФК конференциясида нутқ сўзлайди
12:18
Питер Хюистра: Ғалабага ҳақлироқ эдик, аммо вазиятлардан фойдаланмадик
04:47
Шота Арвеладзе: Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди
09:09