Европа Лигаси мусобақасининг 1/16 финалидан ўрин олган "Арсенал" – "Олимпиакос" учрашуви ниҳоясига етди.
Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, грекларнинг ғалабаси билан якунланди. Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашиб қолганди. Қўшиб берилган 15 дақиқалик икки бўлимда меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Шу тариқа "Тўпчилар" мусобақани тарк этишди.
Европа Лигаси, 1/16 финал
Арсенал Англия – Олимпиакос Греция 1:2 (0:0, 0:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 53 Сиссе, 1:1 – 113 Обамеянг, 1:2 – 119 Эль-Араби.
Арсенал – Лено, Мустафи (Папастатопулос, 103), Бельерин (Уиллок, 84), Давид Луиз, Себальос (Торрейра, 72), Джака, Озил, Пепе, Ляказетт (Мартинелли, 105), Обамеянг, Сака.
Олимпиакос – Жозе Са, Эльабделлауи, Цимикас (Ловера, 114), Ба, Сиссе, Бухалакис, Камара, Ранджелович (Масурас, 77), Гильерме (Пападопулос, 117), Вальбуэна (Бруну Гашпар, 86), Эль-Араби.
Огоҳлантиришлар: Ба (20), Камара (58).
Биринчи ўйин: 1:0
Европа Лигаси, 1/16 финал. "Арсенал" – "Олимпиакос" 1:2. "Тўпчилар" мусобақани тарк этишди
Ўқилган: 3499