“Ҳумо”ни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!

Хоккей бўйича Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси айни пайтда Олий хоккей лигасининг Петров кубоги 1/8 финал доирасида баҳс олиб бормоқда. Жамоамиз ушбу босқичда ОХЛнинг 3 карра ғолиби Нефтекамскнинг “Торос” клуби рақиблик қилмоқда.

Россияда ўтган дастлабки икки учрашувда мезбонлар ғалаба қозонган. “Ҳумо” кеча Тошкентдаги серияни йирик 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Ўзаро учрашувлар бўйича ҳозирча “Торос” 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

Бугун хоккейчиларимизда ҳисобни тенглаштириб олиш учун қулай имконият мавжуд. Мухлисларни 18:00 да бўлиб ўтадиган учрашувда “Ҳумо”ни биргаликда қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.

Ўқилган: 1109
UFF.uz Спорт Хоккей

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Триатлон: ўзбекистонлик мураббийлар Москвада малака ошириш дастурини ўтдилар
17:00
Елена Исинбаеванинг тарихий рекордини ёд оламиз
13:47
2022 йилги Осиё ўйинлари объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади
20:45