Дэвид Бекхэм: Сульшер "МЮ"ни яхши бошқармоқда. Барча мухлислар уни қўллаб-қувватламоқда

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ўйинчиси, ҳозирда "Интер Майами" соҳиби Дэвид Бекхэм манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, у "МЮ"ни яхши бошқармоқда. Унинг келиши ва ўйинчиларни қўллаб қувватлаши – барчаси Фергюсон услубида. Босс ўз клуби футболчисини ҳеч қачон танқид қилмаган, Оле ҳам ҳудди шундай.

У ҳали ҳам ўқимоқда, ўз ўйинчилари ва "Манчестер Юнайтед" клубини ҳимоя қилади. Барча мухлислар уни қўллаб-қувватламоқда, чунки у ажойиб одам ва олдин ҳам "МЮ" учун кўп нарса амалга оширган.

"МЮ"ни кузатиш ҳозир оғирми? Йўқ, чунки мен "Манчестер Юнайтед"ни ҳақиқий мухлисиман. Ҳар қандай вазиятда ҳам мен уларнинг ўйини кузатиш ёқади.

Лекин умид қиламанки, уларнинг совринсиз пайтлари узоқ давом этмайди, чунки биз дунёнинг энг катта клубидан биримиз. Ҳеч қайси жамоанинг бундай ғалабали анъанаси йўқ", - дейди Бекхэм.

Ўқилган: 1875
Англия чемпионати Дэвид Бекхэм Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль"дан ўтиб кетишимизни кутмаган эдим
06:33
Клопп "Вилла"дан қабул қилиб олган 2:7 ҳақида: Биз билан бўлган шунча яхши ишлардан кейин битта тарсаки олишимиз керак эди
19:30
АПЛ раҳбарияти бу йили лигада сўнгги ўринни олган жамоаларнинг тақдирига ойдинлик киритди
13:31